​​ТУРПНИНГ ФОЙДАСИ ВА ЗАРАРИ

0

Ошқозон-ичакка фойдаси

Турп ўт пайдо бўлишини кўпайтиради, овқат ҳазм қилиш безлари фаолиятини яхшилайди, ичаклар перистальтикаси (ошқозон ва ичакларнинг тўлқинсимон керилиш ёки сиқилиш ҳаракати)ни яхшилайди, антисклеротик хусусиятга эга. Унинг бу хусусиятлари иштаҳани очишда, ичаклар атонияси (мушак ва тўқималар фаолияти тонусининг пасайиши)ни даволашда, қабзиятда, холециститда ва ўт пуфагида пайдо бўлган тош касалликларини даволаш жараёнида фойда беради.

Тери касалликларида қўлланилиши

Турпда мавжуд бўлган витамин С, фосфор, цинк ва В группасига кирувчи баъзи витаминлар инсон териси учун жуда фойдали. Унда мавжуд бўлган сув тери учун зарур бўлган намликни сақлашга ёрдам беради. Қирғичдан чиқарилган турпдан қилинган маска юз терисини ажойиб равишда тозалаб, тиниқлаштиради. Ўзининг дезинфекцияловчи хусусиятлари сабабли турп қуруқшаган, тошма тошган, ёрилган терини даволашда чиройли ёрдам беради, шунингдек юз териси ҳужайраларини янгилайди.

Тана ҳароратини меъёрлаштиради

Турп тана ҳароратини пасайтиради, кўтарилган ҳарорат натижасида келиб чиққан шамоллашни олиб бартараф қилади. Бундай ҳолатда турп шарбатига бироз туз қўшиб ичиш фойда беради. Ажойиб дезинфекцияловчи восита сифатида турп шунингдек, ҳароратнинг кўтарилишига сабаб бўлувчи инфекцияларга қарши курашади.

Турп истеъмоли тўғри келмайдиган ҳолатлар

Турп истеъмоли тўғри келмайдиган ҳолатлар – булар жигар ва буйракларнинг ўткир шамоллаши, баъзи ошқозон касалликларида – масалан, гастритнинг гиперацид кўринишида ва ичакларда, агар бу шиллиқ парда шамоллаши билан боғлиқ бўлса, шунингдек, айрим юрак қон-томир касалликларида турп истеъмол қилиш мумкин эмас.

Қуйидаги ҳолларда турпни кўп миқдорда муолажа олиш мақсадида истеъмол қилиш мумкин эмас:

Ҳомиладорликда;

Ичак (йўғон ва ингичка) шамоллашида;
Ошқозон ва ўниккибармоқли ичак ярасида;
Жигар ва буйраклар (тош пайдо бўлган ҳолатдан ташқари) касалликларида;
Кислоталилик юқори бўлган гастритда;
Яқинда инфарктни бошидан кечирган кишиларда турпни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш мумкин эмас.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here