Япониянинг энг йирик авиакомпанияси самолётни 540 долларга тушлик қилиш мумкин бўлган ресторанга айлантирди

0

Токионинг All Nippon Airways компанияси «қанотли ресторан» деб номланган Ханеда аэропортида турган Boeing-777 самолётида овқатланишни таклиф қила бошлади. Меҳмонлар 540 ёки 270 долларлик тушликни танлаши мумкин. Ушбу ғоя АNА самолётида парвозлар бўлмаган вақтда янада самарали фойдаланишни истаган ходимлари томонидан таклиф қилинган.

All Nippon Airways компанияси «қанотли ресторан» меҳмонларидан япон ёки халқаро менюдан таомларни олдиндан танлашни сўрайди. Таомлар орасида саикё мисо соусида пиширилган балиқ, мол гўштшдан тушёнка ва тофу, япон оқ шаробида хантал ва билан мол гўшти ва денгиз маҳсулотларидан шўрвалар мавжуд.

АNА 2020 йил декабрь ойида Boeing-777 самолётида биринчи тушликни ташкил қилган. 2021 йил 12 март ҳолатига кўра, компания 264 минг дона тушликни 1,8 миллион долларга сотди. Эндиликда компания тахминан уч соат давом этадиган 22 та тушликни режалаштирган ва талабга кўра улар апрель ойидан бошлаб кўпаяди.

2021 йилнинг март ойида Британиянинг энг йирик British Airways авиакомпанияси Dо&Cо овқатланиш компанияси билан ҳамкорликда озиқ-овқат етказиб беришни бошлади. Компаниялар тўрт ҳамда икки кишилик таомлар тўпламини таклиф қилади ва нархлар 110 доллардан бошланади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here