Bentley компанияси янги Audi А7 нархидаги эксклюзив соатларни тақдим этди

0

Bentley ҳамда Швейцариянинг Breitling соат ишлаб чиқарувчи компанияси навбатдаги коллаборацияни тақдим этди: Premier B21 Chronograph Tourbillion 42 Bentley Limited Edition номли эксклюзив хронограф. Мазкур соатлар чекланган 25 нусхада тақдим этилиб, уларнинг ҳар бирини нархи 49 минг еврони ташкил этади. Бу пулга янги Audi А7 Sportback харид қилиш мумкин, деб хабар беради Motor.

Bentley’нинг таъриф беришича, соат 1940 йилларда ишлаб чиқарилган Breitling Premier классик хронографининг замонавий интерпретацияси ҳисобланади. Унинг дизайнини бренд асосчисининг набираси, Bentley маркасидаги автомобилларга бўлган қизиқиши билан танилган Вилли Брайтлинг яратган.

Қалинлиги 22 миллиметр келадиган соат корпуси 18 қиротли пушти олтиндан ишланган; корпуснинг ўнг ён томонидан механизмни бошқарувчи тўртбурчак тугмачалар мавжуд. Камари аллигаторнинг жигарранг терисидан тикилган, ёқутдан ишланган орқа қопқоғининг остида эса 22 қиротли олтиндан ясалган майатникни кўриш мумкин.

Premier B21 Chronograph Tourbillion 42 Bentley Limited Edition’ни ҳозирда 49 минг евро эвазига буюртма қилиш мумкин.

loading...