БОЛА БОШИНИ ЮВИШНИ ИСТАМАСА….

0

Фарзандингиз бошини ювишни истамай ҳар доим жанжал қиладими? Бундай ҳолат кўпчилик оналарни ташвишга солиши табиий. Ана шундай пайтда мажбуран болани ювинтиришдан аввал бироз ўйлаб кўринг.
Агарда бола ҳақиқатан ҳам йиғлаётган бўлса, у нимадандир қўрқади. Айнан нималигини аниқлаб олиб, чора кўрмоқ даркор.

– Болангиз оқаётган сувдан қўрқса, идишчага сув қуйиш унга ўзгача завқ бағишлайди. Унинг юзига тушаётган сув безовта қилса, у ҳолда болангизга сочиқ билан ёпиб олишини айтинг.

– Ювинтириш вақтида дилбандингиз билан гаплашинг, шеър айтиб беришга, бирга сув ўйнашга ҳаракат қилинг.
Масалан, ювинтириш мочалкасини биронта эртак қаҳрамони қилиб кўрсатиб, у билан гаплашишга интилинг. Агарда бу ҳолатда ҳам у инжиқликларини қўймаса, болангизга ўзи бошини ювишини айтинг. Ана шундан сўнг у анча тинчланади.

– Фарзандингиз ювиниб бўлганидан кейин сочлари чиройли, жилвадор эканини ва хушбўй ҳид келаётганини айтиб мақтанг. Кейин уни биронта ширинлик ёки мева билан сийланг.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here