Дала ҳовлидан телевизор ўғирлаган шахс ушланди

0

Жорий йил 6 апрель куни Косонсой туманида яшовчи, 1986 й.т. фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси туманда жойлашган дала ҳовлисида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига девор ошиб кириб, ётоқхонасида бўлган 1 дона нархи 1.500.000 сўмлик “Yasin” русумли телевизорини ва 1 дона 500.000 сўмлик овоз кучайтиргичларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Косонсой туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи ва ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, туманда яшовчи 1988 йилда ва 1992 йилда туғилган фуқаролар содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here