Марҳаматда ҳомиладор аёлга электрошокер билан ҳужум қилган шахс қўлга олинди

0

2021 йилнинг 02 март куни соат 10:00 ларда Андижон вилояти Марҳамат тумани Турон МФЙ.,да яшовчи ҳомиладор бўлган 28 ёшли Нилуфар Т.,нинг уйига номаълум шахс бостириб кирган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

 

Босқинчи аёлдан тақиб олган тилла-тақинчоқлариолиш учун электрошокер билан ҳужум қилган. Девор ошиш йўли орқали уйдан чиқиб қочиб кетаётган ўғри маҳаллада яшовчи фуқаролар томонидан ушланган.

 

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 26 ёшли Мансурбек М., содир қилганлиги аниқланиб, тилла-тақинчоқлар ва электрошокер мосламаси  ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Мансурбек М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

Маълумот учун, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here