Тинч океани ҳақиқатда тинчми?

0

1520 йилда кашфиётчи Фернанд Магеллан Ердаги энг катта океан сувларига чиққанда, у ерда уни сокинлик ва қуёш кутиб олади. Айнан шунинг учун саёҳатчи океанни Тинч океани деб атаган.
Ажабланарлиси шундаки, айнан Тинч океани орқали вулқонлар занжири ва сейсмик фаол жойлар – Тинч океанининг вулқонли оташ ҳалқаси ўтади. Унинг узунлиги қарийб 40 минг километрни ташкил қилади. Сайёрадаги барча вулқонларнинг 75% шу ерда жойлашган ва шунинг учун дунёдаги аксарият зилзилалар ва сейсмик ҳодисалар айнан шу ҳудудда содир бўлади.
Энди ўйлаб кўринг, Тинч океани ҳақиқатда тинчми?

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here