“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги этиб қайта номланди

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги этиб қайта номланади.

Фармонга кўра, “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали таъсис этилади ва 2021 йилдан бошлаб мунтазам ўтказиб борилади.

Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилади.

Кинематография йўналишида таълим олаётган талабаларни қўллаб-қувватлаш учун Худойберган Девонов номидаги давлат стипендияси таъсис этилади.

“Олтин Хумо” миллий кино мукофоти тақдимоти ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб борилади.

“Кинематография фидокори” кўкрак нишони таъсис этилади.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here