Энг кучли «iPhone» қурилмалари маълум бўлди

0

«iPhone 12 Pro Max» флагмани энг кучли «Apple» гаджетлари рейтингида олтинчи ўринни эгаллади. Қурилмаларнинг тўлиқ рўйхати AnTuTu сайтида эълон қилинган.

2021 йил март ойида ўтказилган тестлар натижаларига кўра, учинчи авлоднинг 12,9 дюймли «iPad Pro“ ”Apple»нинг энг кучли мобиль қурилмалари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. «Apple A12X Bionic» процессори, тўрт гигабайт оператив ва 256 гигабайт ички хотирага эга планшет 727 минг балл тўплаган.

Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда 717 ва 712 минг балл олган «iPad Pro 4″нинг 12,9 ва 11 дюймли версиялари эгаллаб турибди.

Эътиборли жиҳати, энг юқори беш ўринни планшетлар банд қилди. Хусусан, кучли бешликка 11 дюймли «iPad Pro» ва  «iPad Air» кирган.

Рейтингни тузувчилар «iPhone 12 Pro Max»ни энг кучли смартфон сифатида қайд этишган.

loading...