Facebook ва Instagramда глобал миқёсда ишламай қолди

0

Кеча дунё бўйлаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Facebookга тегишли тармоқ ишидаги муаммолар ҳақида шикоят қилишди. Бу ҳақда машҳур Интернет-ресурсларнинг ишлашидаги муаммоларни кузатувчи Downdetector ресурси хабар бермоқда. Маьлумотларга кўра, Қўшма Штатлар, Канада, Чехия, Греция, Бразилия, Янги Зеландия ва Россиядаги фойдаланувчилар Facebook ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига кириш борасида қийинчиликларга дуч келишмоқда.
Instagram ва Facebook Messenger да авариялар ҳақида хали тўлиқ тафсилотлар йўқ. Ҳисоботларнинг аксарияти сайт фаолияти ва янгиликлар лентасини юклаш билан боғлиқ муаммоларни акс эттирган.

loading...