Ҳар бир ўзини ҳурмат қиладиган эркак қиз ўғирлик қилиб уйланадиган қабила ёхуд фақат хурмо истеъмол қилувчи Тиббулар кимлар?

0

Саҳрои Кабирнинг қоқ марказида Африкадаги энг қадимги қабилалардан бири бўлган сирли қабила — Тубу (Тиббу) яшайди. Қизиқ томони, бу одамлар жуда ёмон иқлим шароити муҳитида яшайди, аммо кўп йил умр кечиради.

 

Хўш, бунинг сири нимада?

 

Бундай жойда яшаш қийин, аммо Тубу қабиласининг одамлари узоқ вақтдан бери экстремал шароитларга мослашишган ва ҳатто 90 километргача бўлган узоқ масофани пиёда босиб ўтишади.

 

Тубулар болалар ўлими даражаси бўйича Африкадаги энг паст кўрсаткичга эга. Ҳатто қариялар ҳам деярли соғлиги жойида, кучли ва соғлом. Тубиликларда юрак-қон томир ва онкологик касалликлар мавжуд эмас.

Қабиланинг урф-одатлари жуда қизиқ. Тубу аёллари ҳақиқий Амазонлардир. Барча турмуш қурмаган гўзаллар қиличга ўхшаш махсус пичоқни — ўткир антилоп шохи ёки таёқни олиб юришади. Ҳар қандай қиз тубу жанговар қуролларнинг моҳир устаси, чунки ҳар қандай вақтда уларни қўшни қабилар эркаклари ўғирлаши мумкин.

 

Бу ерда ёш аёл қимматбаҳо ўлжа деб ҳисобланади. Ҳар бир ўзини ҳурмат қиладиган эркак бошқа қабиладан бирор қизни ўғирлаши керак ва ўғирланган қизга уйланиши шарт.

 

Бироқ, улар никоҳ қурмасдан олдин, қизнинг қариндошларини катта совғалар билан тинчлантиришга мажбур бўлади. Баъзан ўғирланган хотинни «сотиб олиш» жараёни бир неча йил давом этади. Агар 15 ёшида қиз аллақачон унаштирилган деб ҳисобласак, у ҳолда 17-18 ёшида энди турмушга чиқади.

 

Агар сиз қизни ўғирлай олмасангиз, унда унинг заргарлик буюмларидан бирини ўғирлаш кифоя. Шундай қилиб, йигит унга ёқишини аниқ кўрсатиб беради. Тўй бир ҳафта давом этади ва харажатлар катта бўлади.

 

Тўйдан кейин ёшлар келиннинг ота-онаси томида бир йилга яқин яшайдилар ва қариндошлар куёвнинг хотинини хафа қилмаслигига ва ёшлар оилавий мажбуриятларни бажара олишларига ишонч ҳосил қилишади. Синов муддати тугагандан сўнг, эр-хотин «катта ҳаётга»га киришади.

 

Оилаларда мулоқот услуби қизиқ — эр ва хотин бир-бирларига орқа томонлари билан тик туриб гаплашадилар ва суҳбатни тугатгандан сўнг, улар бир-бирларига қарамасдан, турли йўналишларда тарқаладилар.

Қабиланинг эркаклари баланд тоғ яйловларида чорва боқиш билан, аёллар эса уй ишлари билан шуғулланадилар. Уларнинг вазифаларига кулба ёки чодир қуриш, болаларга қараш ва ўрим-йиғим киради. Тубанинг асосий овқатлари хурмо ҳисобланади. Улар бу меваларни кунига камида уч марта истеъмол қиладилар, ҳатто бу мева витаминлар ва микроэлементларнинг ҳақиқий манбаи эканлигини ўзлари ҳам англамайдилар.

 

Олимлар шуни аниқладиларки, инсон бир неча йил давомида фақат хурмо ва сув истеъмол қилиб яшаши мумкин экан. Ушбу меваларда сезиларли миқдордаги протеин мавжуд бўлиб, улар осон ҳазм қилинади, иммунитетни мустаҳкамлайди, турли касалликларга чидамлилигини оширади ва организмнинг ҳам умумий чидамлилигини оширади. Ушбу мевани қадимги даврларда чўл нони деб аташлари бежиз эмас.

 

Шундай қилиб, бу универсал мевани кунига уч марта истеъмол қилиб тубаликлар суперменларига айланишади. Бугунги кунда Марказий Сахарада 350 мингдан ортиқ туба одамлари мавжуд. Уларнинг аксарияти Чадда, кичик қисми Ливия ва Нигерда яшайди.

 

Манба: @etnosuz

loading...