Топширилганига бир йил тўлмаган метро линиясида яна ҳаракат тўхтаб қолгани саволларни кўпайтирмоқда

0

2020 йилнинг декабрь ойида фойдаланишга топширилган метронинг Сергели йўналишида бугун яна ҳаракат тўхтаб қолгани яхши ҳолат эмас.

Ғоя, ташаббусга гап йўқ: метро келганидан ҳамма хурсанд. Лекин ишга туширилганига ҳали йил эмас, олти ой тўлмаган линияда аллақачон иккинчи фавқулодда ҳолатнинг кузатилиши “Ўзбекистон темир йўллари”га нисбатан саволларни кўпайтиради. Шундоқ ҳам бу тузилма жавоб бермай айланиб ўтаётган ёки мантиққа тўғри келмайдиган жавоб билан босди-босди қилинган мавзулар оз эмас.

Бу воқеа ҳақида ижтимоий тармоқларда сурат ва хабарлар тарқалиб бўлганидан кейин расмий баёнот эълон қилинди:

“Бугун, тахминан 10:40да Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши техник сабабларга кўра тўхтатилди.

Барча йўловчилар эвакуация қилинди. Сергели метро йўналиши бўйлаб автобуслар ҳаракати ташкил этилмоқда. Айни вақтда «Тошкент метрополитени» УК раҳбарияти воқеа жойида вазиятнинг сабабларини аниқламоқда”.

@platformauzb

loading...