Данғарада бир ота фарзанди учун 5000 АҚШ доллари алимент тўлади, иккинчи ота автомашинасини топширди

0

Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 18.06.2014 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Ҳамроқулов Рустамжондан ундирувчи Ҳамроқулова Муножаат фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

30.03.2021 йилда давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тушунтиришлар натижасида қарздор Р.Ҳамроқулов фарзанди учун алимент пулларини тўлиқ олдиндан тўлаб беришини билдирган ва унинг таклифи ундирувчи томонидан маъқулланган. Ҳисоб-китобларга кўра вояга етмаган фарзанд 18 ёшга тўлгунга қадарли қарийб 7 йил учун 49 млн. сўм миқдорда алимент пули ҳисобланган.
Р.Ҳамроқулов 03.04.2021 йилда ҳисобланган алимент пулидан ҳам кўпроқ яъни 5000 АҚШ долларини Бюронинг Данғара туман бўлимида ундирувчи М.Ҳамроқуловага топширган ҳамда ундирувчи талабига кўра ижро ҳужжати унга қайтарилган.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 21.01.2009 йилдаги суд буйруғига кўра қарздор Норматов Элёрдан Норматова Дурдона фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича 18 млн. сўм қарз тўланмаган.


Мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор Э.Норматов 18 млн. сўм алимент қарзи эвазига ўзига тегишли бўлган “Жигули” русумли автомашинасини топширишини маълум қилиб, ундирувчи розилигига асосан 18 млн. сўм алимент қарздорлиги автомашина ҳисобидан тўлиқ қопланган.

loading...