Озиқ-овқат маҳсулотлари билан «келишмайдиган» дори воситалари

0

-Антибиотик қабул қилсангиз, сут ва сут маҳсулотларини менюдан чиқариб ташлашингиз керак, чунки улар антибиотиклар таъсирини деярли тўлиқ зарарсизлантиришади. Спиртли ичимликлардан ҳам воз кечиш керак. Кўпроқ мева, сабзавот ва кўкатларни истеъмол қилинг.

-Антидепрессантлар билан пишган пишлоқ, тузланган карам, соя, мол гўшти ва товуқ жигари, қуритилган балиқ ва гўшт, қатиқ, анжир, майиз ва консерваларни истеъмол қилмаслик зарур.

-Антикоагулянтлар (қонни суюлтирувчи)ни қабул қилаётганда денгиз маҳсулотларини ҳам истеъмол қилиш ички қон оқимига олиб келиши мумкин.

-Оғриқни камайтирувчи дориларни дудланган овқатлар билан бирлаштириш тавсия этилмайди.

loading...