Наманганда ағдарилиб кетган автомашинанинг 21 ёшли йўловчиси шифохонада вафот этди

0

8 апрель куни соат 14:55 ларда, Наманган вилояти ҳудудидаги Наманган – Чортоқ йўлининг 36-км.да Спарк русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг четига чиқиб, ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, автомашинада бўлган 21 ёшли йўловчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Автомашина ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчилар эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

loading...