Қашқадарёда ўқувчига икки баҳо қўйгани учун калтакланган ўқитувчи воқеасига вилоят ИИБ муносабат билдирди

0

Ижтимоий тармоқларда  Қашқадарёда мактаб директори ўринбосарининг ўғлига икки баҳо қўйган инглиз тили ўқитувчиси калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан  Қашқадарё вилояти ИИБ муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, 2021 йил 06 апрель куни Чироқчи туман ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шу куни тумандаги 134-сонли умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Ш.Оққузиев ўзининг фанидан шу мактаб ўқувчиси М.О.га «2» баҳо қўйганлиги сабабли, мактаб ўқувчиси М.О ушбу ҳолатни акаси Х.Б.га айтган. Х.Б. шу куни соат 12:00 ларда иккита таниши билан мактабга келиб, инглиз тили фани ўқитувчиси Ш.Оққузиевнинг ҳаракатидан норози бўлиб, мактаб ҳудудида Ш.Оққузиевга тан жароҳати етказган.

 

Мазкур ҳолат туман ИИО ФМБ навбатчилик қисмидан белгиланган тартибда қайд этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

 

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...