Тошкент вилоятида «СПА салони ва сауна» ниқоби билан фоҳишахона ташкил этганлар қўлга олинди

0

Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида ўтказилаётган «зарбдор ойлиги» доирасида, тунги клуб, спа салон ва сауналарда назорат-рейд тадбирлари ўтказилди.

Тадбир натижасида Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ, Бекобод тумани ва Ангрен шаҳрида 3 та фоҳишахона сақлаш жинояти аниқланиб, чора кўрилиши таъминланди.

Масалан, Ангрен шаҳар «Дукент» қўрғонида яшовчи 1974 й.т. Х.Ш. ўзи яшаб келаётган дала ҳовлисида фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланиб, келишилган пулларни олаётган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Бундан ташқари, фоҳишалик билан шуғулланган 4 нафар шахсга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасига кўра тегишди ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлса, карантин қоидаларини бузган 24 нафар шахслар аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан маъмурий баённома тузилди.

loading...