Андижонда аёл 3 ойлик чақалоғини пулламоқчи бўлди

0

Инсон борки, ёш болаларга, айниқса норасида чақалоқларга меҳри бўлакча бўлади. Чақалоқларни асраб-авайлайди, меҳр билан парваришлайди. Шу сабаб бўлса керак қадимдан юртимизда ота-боболаримиз “Болажон халқ” деб нома чиқарган. Бироқ сўнгги вақтларда баъзи бир кимсалар вақтинчалик қийинчиликларга дош беролмай ўзи туққан боласини сотишдек жирканч ишларни қилишгача етиб боришмоқда.

 

Асли Избоскан туманидан бўлган, аммо турмушидан ажраб, Андижон шаҳрининг турли жойларида ижарада яшаб юрган Гулжаҳон 1 нафар фарзандини муқаддам ижарада яшаб юрган аёлга қолдириб, янги таниши, босқинчилик, ўғирлик каби жиноятлари учун “ўтириб” чиққан Отабек исмли йигит билан танишиб қолиб, Отабекнинг Андижон шаҳридаги уйига кўчиб ўтиб қўя қолди. Бу уйда Отабекдан ташқари турмушга чиқмаган синглиси Фотимахон ҳам яшар эди.

 

Гулжаҳон Отабек билан эр-хотин бўлиб яшаётганида Гулжаҳоннинг кимдан эканлиги номаълум бўлган 5-6 ойлик ҳомиласи бор эди.

 

Вақти-соати билан Гулжаҳоннинг кўзи ёрийдиган бўлгач, Отабек уни Мархамат туманидаги туғруқхонага олиб борди. Гулжаҳон у ерда қизлик бўлди. Отабек қизчани ўзининг қизи сифатида тан олиб, расмийлаштирди. Албатта, Отабекнинг бундай ишини фақат олқишласа бўларди. Аммо…

 

Қизча 3 ойлик бўлгач, Гулжаҳон аввал ижарада яшаган уйдаги аёлдан қолдирган боласини боқиб берганлиги учун 500 АҚШ доллари миқдорида қарздор бўлиб қолганини, қарзини тўлаш учун пул кераклигини, қизчасисини боқишга қийналёатганини айтиб, қизчасини сотиш ҳаракатига тушиб қолди. Бир муддат олдин отаси номаълум чақалоқни ўз номига расмийлаштирган Отабек негадир Гулжаҳоннинг бу ҳаракатни қўллаб-қувватлади. Табийики, Гулжаҳоннинг 3 ойлик чақалоғини сотмоқчи бўлёатгани тўғрисидаги хабар тарқалиб, керакли идораларгача етиб борди.

 

Шундан сўнг улар яшаётган хонадонга чақалоқни кўргани “эр-хотин мижоз” келди. Шу ерда Гулжаҳон Отабек орқали “мижоз”га қиз чақалоғини 700 АҚШ долларига сотмоқчи эканини билдирди. Оғзаки келишувдан сўнг улар Андижон шаҳридаги “Дарётранс” ёнида кўришмоқчи бўлишди.

 

Энди фақат 700 АҚШ долларини “мижоз”дан санаб олишу ўрнига чақалоқни ва унинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини бериш қолганди… Айтилган вақтда айтилган манзилга Отабек, унинг синглиси Фотима ва чақалоғини кўтарган Гулжахон етиб боришди. “Мижоз” берган 700 АҚШ долларини Фотима олиб, санаб, 500 АҚШ долларини акаси Отабекга берди. Қолганини ўзида олиб қолди. Мана шундан сўнг Гулжахон чақалоғини “Мижозга” узатди ва ортидан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини ҳам бериб, тилхат ҳам ёзиб берди.

 

Табиийки, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари пайдо бўлишиб, одам савдоси бўйича жиноят содир этилаётганини билдиришиб, уларни қўлга олишди.

 

Суд жараёнида Отабек айбига қисман иқрорлик билдириб, нотариусда ишлаган танишига қўнғироқ қилиб, ҳолатни айтгани, таниши боланинг туғилганлик гувохномасини ва онасини паспортини олиб Андижон шаҳридаги “Бахт уйи” олдидаги нотариусга бориш кераклигини, ушбу нотариусда болани бошқа шахсга ўтказиб беришини тушунтирганини. Шунинг учун ушбу ишни қонуний деб билгани, ўзини жиноят ҳақида хабар бермагани учун айбдор ҳисоблашини. Ўша куни Гулжахон, унинг чақалоғини синглиси Фотима билан “Бахт уйи”ни ёнига боришганини. “Мижоз” уларни “Дарётранс” ташкилотини олдида кутаётганини билгач, у ерга боришиб, Гулжахон Гулзода исмли чақалоғини “мижоз”нинг турмуш ўртоғига бергани. Шу орада ўзига қўнғироқ бўлгани сабабли четроққа ўтиб, телефонда гаплашиб, бироздан сўнг қайтиб келган вақтида синглиси Фотима “мижоз”дан олган 700 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларини бергани. Гулжахон тилхат ёзиб бериб, чақалоқни туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини бергани. Шу вақтда олдиларига бир неча фуқаролар келишиб, ўзларини Департамент ходимлари деб таништиришиб, уларга нисбатан тезкор тадбир ўтказилаётганини ва Гулжахонга чақалоқ фарзандини 700 АҚШ долларига “мижоз” га сотганликда гумон қилинаётганлигини айтишгани. Ўзи ва Гулжахон 700 АҚШ долларини ходимларга тақдим қилишгани. Гулжахон фарзандини бирорта шахсга бериб юбормоқчи бўлиб юрганини айтганини. Катта фарзанди гаровда тургани учун пулга сотишга мажбур бўлганини. Ўзи синглисидан олган 500 АҚШ долларини Гулжахонни фарзандини гаровдан чиқариб бериш учун олганини. Ўзи бу ишларни жиноят эканини билмаганини. Ҳозирда содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини айтиб, суддан енгиллик берилишини сўради.

 

Судда гувоҳ сифатида сўралган Б.Қамбарова Отабек ва Фотималарни танимаслигини, Гулжахонни танишини. Гулжахон уни яшаш хонадонида ижарада яшагани. Гулжахонни туғруқхонадан чиқиши учун ўзи сарф-харажат қилгани, Гулжахонни катта фарзандини чақалоқлигидан боқиб келгани, уларга меҳри тушиб қолгани. Гулжахонни фарзандини боқиб бергани учун ундан пул талаб қилмаганини. Ундан 500 АФШ доллари сўрамаганини. Ҳозирда Гулжахон уни уйида яшаб келаётганини. Фарзандини гаров сифатида ушлаб турмаганини. Гулжахонни боласини пул учун боқмаганини. Гулжахонни ундан қарзи йўқлигинини. Гулжахонни фарзанди унда гаровда бўлмагани ҳақида айтиб, кўрсатув берди.

 

Судланувчи Отабек суд мажлисида Гулжахонни фарзандини сотишдан мулкий манфаатдор бўлмаганини, бу ишни жиноят эканини билмаганини айтиб берган кўрсатуви суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчилар Гулжахон ва Фотималарни чақалоқни сотишдан хабарлари бўлгани, “мижоз”дан олинган 700 АҚШ долларини, 500 АҚШ долларини Отабек олганини, 200 АҚШ доллари Фотимада қолгани, шунингдек, Гулжахонни катта фарзанди 500 АҚШ доллари эвазига ҳеч қандай гаровда турмагани, суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ Б.Қамбаровани кўрсатуви билан ишончга сазовор эмас деб ҳисоблади.

 

Суд ҳукми билан Отабек 5 йил муддатга оздликдан маҳрум этилди. Гулжахонни аёл киши эканини, ёш чақалоқ фарзанди борлигини, турмуш ўртоғи йўқлигини, улар онасини меҳрига мухтож эканини, унга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган тақдирда фарзандлари она меҳридан махрум бўлишини, уни ҳулқини жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин деб ҳисоблаб, Жиноят кодексининг 72-моддасини тадбиқ қилиб, тайинланган жазони шартли жазога алмаштиришни; Фотимага жазо тури ва меъёрини тайинлаш чоғида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида жиноятни ғаразли ва бошқа паст ниятларда содир қилганини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини, оилавий шароитини, аёл киши эканини, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди, яъни 7 ойлик фарзанди борлигини жазони жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, уни аёл киши эканини, ёш чақалоқ фарзанди борлигини, ёш чақалоғи онасини меҳрига мухтож эканини, унга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган тақдирда фарзанди она меҳридан махрум бўлишини, уни ҳулқини жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин деб ҳисоблаб, Жиноят кодексининг 72-моддасини тадбиқ қилиб, тайинланган жазони шартли жазога алмаштиришни лозим топди.

 

У.ШЕРАЛИЕВ, жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси

loading...