БАА да биринчи аёл космонавт коинотга учмоқда

0

Бирлашган Араб Амирликларининг бош вазири Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум мамлакатнинг биринчи аёл космонавти Нура ал-Матруший бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида хабар берди.

 

«Икки нафар янги космонавтларнинг бири аёл киши эканини маълум қиламиз. Нура ал-Матруший ва Муҳаммад ал-Муллани табриклайман», — деди бош вазир ўзининг ижтимоий тармоқдаги блогида.

 

Унинг таъкидлашича, номзодлар 4000 дан ортиқ даъвогарлар ичидан танлаб олинган, NASA’нинг коинотни тадқиқ қилиш бўйича дастури доирасидаги уларнинг тайёргарлиги тез орада бошланади.

 

2020 йилнинг ёзида БАА биринчи марта Марсга космик зонд учирди. Ўшанда Япониянинг H-IIA ташувчи ракетаси БААнинг «Ал-Амал» («Умид») космик зонди билан Танегасима оролидаги (Япония) космодромдан Марсга учган. Зонд араб олимлари ва муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у Марснинг юқори атмосферасини ўрганади ва сайёрадаги иқлим ўзгаришларини кузатади.

 

2019 йилда «Роскосмос» БААнинг «Союз» космик кемасини ва унинг учириш хизматларини сотиб олиш режалари ҳақида хабар берди. «БААнинг истиқболли парвозлар дастурида космик кема талаб этиладиган махсус тажриба миссияларини ташкил этиш режалаштирилган. Гап биздан «Союз» космик кемасини сотиб олиш ҳақида кетмоқда», — деган эди бошқариладиган космик дастурлар бўйича давлат корпорациясининг ижрочи директори Сергей Крикалев.

 

Манба: Daryo.uz

loading...