Екатеринбург шаҳрида автоҳалокатга учраган ўзбекистонлик эркак ватанга қайтарилди

0

2020 йил декабрь ойида Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида автоҳалокатга учраб, бир неча ой даволанган Ўзбекистон фуқароси Н.Э. Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Н.Э.га нисбатан Россия Федерацияси ЖКнинг 264-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, аҳволи оғирлиги сабабли Суднинг махсус рухсати асосида жавобгарликдан озод қилинган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги ваколатхонаси томонидан ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар амалга оширилгач, ушбу фуқаро Екатеринбург-Тошкент авиарейси орқали Екатеринбург шаҳридаги “Техстрой” масъулияти чекланган жамиятининг молиявий кўмагида Ватанга қайтарилди.

loading...