Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги учун сув олиш лимитлари тасдиқланди

0

“Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш борасида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (199-сон, 10.04.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарор билан 2021 йилнинг март-сентябрь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш ишлари учун сув олиш лимитлари тасдиқланди.

2021 йил 20 апрелгача ёзги суғориш мавсумида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолчилари бўйича тегишли шартномалар тўлиқ расмийлаштирилади.

Шуингдек, жорий йилда жами 100 та ирригация ва мелиорация объектлари давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ҳамда бошқарувга берилади.

Қарорга мувофиқ, сув танқислигининг олдини олиш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

loading...