Термиз шаҳрида ошхонада гиёҳванд моддасини ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди

0

2021 йил 2 апрель куни Вилоят ИИБ ЖҚБ, ДХХ ва Божхона хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида, шу куни соат 19:45 ларда Термиз шаҳар “Боғишамол” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Оққуш” номли умумий овқатланиш шохобчаси ичида ўтказилган тадбирда, фуқаро Х.И. қорамтир рангли, ўткир ҳидли “гашиш” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани тадбирга мижоз сифатида киритилган шахсга 600.000 сўм эвазига бераётган вақтда ушланган. Х.И. ўз сўзидан ушбу моддани 31 март куни соат 17:00 лар атрофида ўзига олдиндан таниш бўлган Термиз шаҳрида яшовчи “Хуршид” исмли шахсдан 600.000 сўм эвазига сотиб олганлигини маълум қилган.

Вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан холислар иштирокида “PCS” номли электрон тарозида ўлчаб кўрилганида, вазни 2,05 грамм миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш ўткир ҳидли модда далилий ашё сифатида келгусида текшириб кўришлик учун олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 273-модда 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси

loading...