Dj Piligrim Райҳон устидан ИИБга шикоят қилди

0

 

Шу яқин кунларда менга Учтепа тумани РОВД сидан қўнғироқ бўлди, қўнғироқни эгаси менга сиз 17 март куни «You Tube» да берган интервьюйингизда фуқаро Илҳом Юлчиев ( Dj Piligrim ) ни шахсиятига тегадиган гаплар билан ҳақоратлабсиз, уни сўкибсиз деб айтди. Аввалига кулиб қуйдим, кейин эса жудаям ҳафа бўлдим. Қандай қилиб эркак киши бўла туриб, аёл кишини устидан орган ходимларига арз қилса? Мен аёл киши бўла туриб бунақа ишларга қўлим бормаган хатто ҳаёлимга ҳам келмаган. Аслида бу интервьюдаги саволга бундай жавоб берганимнинг сабаби…

Бир иш билан бўлиб Dj Piligrim билан студияда кўришиб қолдик, у билан анча суҳбатлашдик ва уни ижодига бефарқ бўлмаганим сабаб мухлислар учун битта зўр дуэт қилайлик деб келишдик ва биз ушбу проэкт устида биргаликда меҳнат қилишни бошладик. Сўзи ва мусиқаси мендан. Аранжеровка, овоз ёзиш ( студия ), мастеринг, гармония, свидениялар учун қилинадиган харажатлар сендан деб айтди.

 

Мен аёл киши бўлсам ҳам мардлик қилиб бу харажатларни ўз зиммамга олдим ва пулларни ўз вақтида етқазиб бердим. Қўшиқ тайёр бўлди, иккаламизга ҳам ёқди, кейин клип оламиз деб келишдик клипни ҳаражатини ҳам сен кўтарасан деди бунга ҳам рози бўлдим. Ва қўшиқни премьера қилишдан аввал, у мени YouTube каналим ва шахсий Интернет Лабелларим бор аввал шу ерга қўшиқни жойлаштириб кейин бир вақтнинг ўзида ҳам мени каналларимда ҳам Радиода премьера қиламиз деди, унинг учун қўшиқ тўла меники бўлиш керак ва сен мени қўллаб туришин керак, деб қўшиқни хужжат асосида 100% эгаси деб мендан розилик олди. Ва мен Радиолар билан гаплашиб уларга илтимос қилиб қўшиқни премьера учун уларга бердим ва улар белгилаган санасидан олдин Dj Piligrim ни каналларида қўшиқ тарқаб кетди, радиолар премьера қилишдан бош тортишди ва премьерасиз қўйишни бошлашди. Аввалига ҳафа бўлдим кейин эса ахамият қилмадим сабаби мухлислар эшитишса бўлди деб қўйдим.

Қаерда эшитгансизлар бундай тубанликни? Интервьюда у хақида нима деганимни кўриб ва бу воқеани ўқиб ўзингиз хулоса қилинг. У одамга мени ҳеч қандан гапим йўқ ва мен бу инсонга орамиздан нима гаплар ўтганига қарамай Муборак Рамазон ойида унга фақат яхшилик тилайман!

loading...