Эронликлар олдида бош бармоғингизни кўтара кўрманг…

0

Буюк Британияда бу одат худди биздагидек «ҳаммаси яхши, жойида» деган мазмунни ифодалайди. Эронда эса аксинча, бордию сиз бирор эронликка бармоқларингизни букиб, бош бармоқни тепага қилиб кўрсатсангиз, тош ёмғири остида қолишингиз турган гап. Негаки, айнан бу белги эрон халқлари муомаласида жуда уятсиз таклиф маъносини билдирар экан.
«ОК» (бош ва кўрсаткич бармоқларнинг туташуви) белгиси ҳам дунё халқлари орасида оммалашган бўлиб, «ҳаммаси зўр» маъносини билдирса-да, турк ва бразилияликлар учун айнан ҳақоратнинг ўзи экан.

Манба: @etnosuz

loading...