Жиззахдаги ресторанда муштлашув содир бўлди

0

Жиззах вилояти. 2021 йилнинг 10 апрель куни соат 21:30 ларда 25 ёшли Ж.Шаҳбоз Жиззах шаҳри “Тошлоқ” маҳалласи ҳудудида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган “Prim” ресторанида танишлари билан ўйин-кулги қилаётган вақтида 21 ёшли Ж.Зиёбек билан қўллари бир-бирига тегиб кетганлиги сабабли ўрталарида ўзаро жанжал келиб чиқиб, Ж.Зиёбекни уриб дўппослаётганида унинг ушбу безорилик ҳаракатларини олдини олиш чорасини кўрган фуқаролар 21 ёшли С.Сарвар ҳамда 20 ёшли Қ.Илҳомларга фаол қаршилик қилиб, уларнинг танасини дуч келган жойларига уриб, жароҳат етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ж.Шаҳбозга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...