Сенат Хорзамда ўзини осган 19 ёшли келинчакнинг ўлими сабабини аниқлашга киришди

0

Мазкур ҳолатга Бош прокуратура ва Хоразм вилояти прокуратураси ўз муносабатларини билдириб, бугунги кунда Шовот туман прокуратураси томонидан ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бораётганлиги, вилоят прокуратураси томонидан текширув натижалари юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши назоратга олинганлигини маълум қилган.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурханов томонидан ҳам ушбу ҳолат юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши назоратга олинди. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар қилди.

Ўрганишлар якуни бўйича қўшимча ахборот берилади, дейилган хабарда.

loading...