Сурхондарёда ер қимирлади

0

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, бугун, 13 апрель куни Тошкент вақти билан 09:28 да (13.04.2021 йил, Гринвич бўйича 04:28 да) Aфгҳанистанда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 36,07 градус шимолий кенглик; 68 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик 78 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 587 км жанубий-ғарбий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида Термизда 2 баллни ташкил этди.

loading...