Тухум пўчоғи нимани даволайди?

0

Остеопороз суякларнинг тизимли касаллиги бўлиб, у кальций етишмовчилиги натижасида суякларнинг оғирлиги камайиб, мўртлашиб, емирилувчан ва синувчан бўлиб қолиши билан кечадиган жараёндир. Бу эса кўпчиликда овқат рационида кальций моддасининг камлигида эмас, балки унинг организмда ўзлаштирилишининг бузилиши натижасида келиб чиқади.

Ёш 25 дан ошгач эркаклар организми ҳар куни 1 фоиздан, аёллар 2 фоиздан кальций йўқота бошлайди. Йўқотилган кальций ўрни доимий равишда тўлдириб борилиши керак. Бунинг учун энг тўғри йўл кальцийга бой бўлган творог, қатиқ, сут, балиқ маҳсулотлари, мол, қўй оёқларидан тайёрланган холодец, петрушка, сарёғ ва карамларни истеъмол қилиб туриш мақсадга мувофиқ келади.

Халқ табобатида остеопорозни даволашнинг самарали усулларидан бири тухум пўчоғидир. Бунинг учун тухум пўчоғи яхшилаб ювилади. Ички пардасидан тозаланиб, қуритилади. Сўнг кукун холига келтирилади. Кунига 3 маҳал овқатдан 15-20 дақиқа олдин 1 г.дан 100 г қатиқ, бир чой қошиқ асал ёки лимон сувига аралаштирилиб, 1 ой давомида истеъмол қилинади.

Чекловлар мавжуд: буйрагида ва ўт қопида тоши бор беморларга бу муолажа тавсия қилинмайди.

loading...