Ўзбекистон Қорабоғда мактаб қуради (+видео)

0

 

АОКА директори Асаджон Ходжаев Туркий кенгаш делегацияси таркибида Озарбайжоннинг Агдам шаҳрига ташриф буюрди.

Ходжаевнинг сўзларига кўра, Қорабоғ можароси Озарбайжон ерларига катта бахтсизлик ва вайронагарчиликлар олиб келди.

«Бу ерда битта масжиддан ташқари деярли ҳамма нарса вайрон қилинди ва жаҳон ҳамжамияти бунга эътибор қаратиши керак», – деди у.

Агентлик директори таъкидлашича, Туркий кенгаш давлатлари озод қилинган ҳудудларда олиб бориладиган қурилиш ишларида фаол иштирок этади.

«Айни пайтда биз қайта тиклаш жараёнида иштирок этадиган объектлар рўйхатини мутахассислар белгилаб олмоқдамиз, менинг билишимча, битта мактабни қуриш тўғрисида келишув мавжуд бўлиб, у озарбайжон халқига Ўзбекистондан туҳфа сифатида тақдим этилади», – деди Ходжаев.

loading...