ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР СОНИ

0

ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАНГАНЛАР СОНИ 200 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

 

12 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб  жами 67445 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди

 

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 216 087 нафарга етди

 

12 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйич

Фарғона вилоятида яна рекорд қайд этилиб, бир куннинг ўзида 18 минг нафардан ортиқ фуқаро (18363 нафар) эмланди.

Шунингдек, кейинги ўринни 11 667 нафар кўрсаткич билан Андижон вилояти банд қилди.

Учинчи ўринни эса  8397 нафар эмланган аҳоли билан Наманган вилояти эгаллади

 

Эътиборли жиҳати шуки, ушбу вилоятларда коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони ҳам бошқа ҳудудлардан бир неча баробар кўплиги кўринмоқда (Фарғона 36 минг нафардан, Наманган 27 минг нафардан, Андижон 25 минг нафардан ошиқ

 

Эмлаш жараёнлари давом этади

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

Манба: @ssvmatbuotkotibi

loading...