Африкада коронавируснинг 34 та мутацияси аниқланди

0

Ангола аэропортида саёҳатчилардан коронавируснинг 34 та мутацияси аниқланган.

Бу ҳақда Африкада кузатишлар олиб бораётган олимлар томонидан маълум қилинди. Таъкидланишича, улар Танзаниядан келган сайёҳлар орасида аниқланган.

Коронавирус ушбу штаммига вақтинча «A.VOI.V2» деб номланди. Олимларнинг фикрига кўра, ушбу мутацияларнинг барчаси вируснинг антитаначаларга чидамлилигини ошириши ва унинг юқтириш қобилиятини кучайтириши мумкин.

Аввалроқ, Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова Россияга бошқа давлатлардан кириб келган фуқароларда коронавируснинг қарийб 200 мутацияси аниқланганини маълум қилган эди.

«Вируснинг 193 та мутацияси аниқланди, шундан 49 таси қўшимча ўрганишни талаб қилади», деган эди ўшанда Папова.

loading...