Исроил бир йиллик танаффусдан кейин сайёҳларга ўз эшигини очмоқда.

0

13 май куни Исроил коронавирусга қарши эмланган хорижлик сайёҳлар учун май ойидан бошлаб мамлакатга киришга рухсат берилишини маълум қилди. Исроил ўтган йили коронавирус пандемияси сабаб чет элликлар учун чегараларини ёпганди ва бу ҳолат бир йилдан кўпроқ муддат давом этди.

 

Туризм вазирлиги 23 майдан бошлаб чекланган миқдордаги сайёҳлар гуруҳларининг мамлакатга киришига рухсат берилишини, кейинги босқичда эса якка тарзда ташриф буюрувчиларга рухсат берилишини маълум қилди. Мамлакатга кирмоқчи бўлган барча чет эллик сайёҳлар Исроилга борадиган самолётга чиқишдан олдин коронавирус тестини топширади. Шунингдек, улар CОVID-19 вакцинасини олганларини тасдиқловчи текширувдан ўтишлари ҳам керак бўлади.

 

Коронавирус падемияси туфайли Исроил иқтисодиёти катта зарар кўрганди. Ўтган бир неча ой ичида Исроил муваффақиятли тарзда аҳолини эмлаш дастурини амалга оширди ва бу иқтисодиётнинг кўплаб секторларини қайта йўлга қўйиш имконини берди. Аммо, туризм соҳасининг аҳволи ёмонлигича қолмоқда.

 

«Иқтисодиётдаги соҳаларнинг фаолиятини йўлга қўйдик, энди эҳтиёткорлик билан туризм соҳасига ҳам рухсат бериш вақти келди» дейди Исроил Соғлиқни сақлаш вазири Юли Эделштейн.

 

Исроилда пандемия бошланганидан буён 836 минг киши ушбу касалликка чалинди ва уларнинг 6304 таси вафот этди. Аммо, декабрда эмлаш бошланганидан кейин оғир аҳволдаги беморлар ва ўлимлар сони анча камайди.

loading...