Москвадаги фитнес-клублардан бирида «қонундаги ўғри» Али Гейдаровни отиб кетишди

0

Россия пойтахти Москванинг шимоли-ғарбидаги фитнес-клублардан бирида Альберт Рижий номи билан танилган «қонундаги ўғри» Али Гейдаровни отиб кетишди.

Москва тергов қўмитаси қотиллик содир этилганини тасдиқлади, лекин ўқ узилган одамнинг шахсига расман аниқлик киритмади. «Номаълум шахс жабрланувчига ўқотар қуролдан бир неча марта ўқ узган, оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлди», — деб маълумот берди қўмита.

Ўқ узган шахс воқеа жойидан қочиб кетган. Қотиллик ва ноқонуний қурол савдоси бўйича тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Қотиллик видеога олинган. Видеоёзувда қотилнинг велотренажёрда шуғулланаётган Гайдаровнинг орқасидан ўқ узганини, шундан сўнг унга яқинроқ келиб, бу ишини яна бир марта такрорлаганини ва ўзи билан қизил сумкани олиб, воқеа жойидан чиқиб кетганини, шунингдек, фитнес-клубдаги бошқа мижозларнинг ҳам қотиллик жойидан қочаётганини кўриш мумкин.

Гейдаров ўзининг жиноий фаолиятини 1990 йилларнинг ўрталарида Архангельск вилоятида бошлаган. Кейинчалик «қонундаги ўғри» Аслан Усоян (Дед Ҳасан)нинг жиноий тўдасига қўшилган. 2013 йил Москвада Усояннинг жонига қасд қилинган.

Гейдаров 2016 йил ўғриликда айбланиб, озодликдан маҳрум қилиниб, 2020 йилда муддатидан олдин шартли озодликка чиқарилган. Baza маълумотларига кўра, Гейдаров муддатидан олдин шартли озод қилинган биринчи «қонундаги ўғри» эди. Нашрнинг таъкидлашича, махсус хизматлар уни Россиядаги Озарбайжон жиноий тўдаларининг «назоратчиси» лавозимига тайёрлаган бўлиши мумкин.

Meduza

loading...