Нигерияда 15 нафар автобус йўловчиси ўғирлаб кетилди

0

Нигериянинг шимолида бир гуруҳ қуролланган қароқчилар автобусдан 15 нафар йўловчини ўғирлаб кетишди. Ҳодиса Кацина штатида содир бўлган.

 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, 20 га яқин жиноятчилар Сафан минтақасидаги Тсакский – Уммадау йўналиши бўйича ҳаракатланаётган автобусга ҳужум қилишган. Унда Жибия шаҳридаги бозордан келган савдогарлар бўлгани хабар қилинмоқда. Жиноятчилар ҳайдовчини тўхтатиш учун огоҳлантирувчи ўқ отишди.

 

Аввалроқ Нигерия шимолидаги Жангебе шаҳрида бир гуруҳ қуролланган одамлар мактаб-интернатнинг 300 дан зиёд қиз ўқувчиларини ўғирлаб кетишган эди. Бир неча кундан кейин улар қайтариб берилди.

 

 

loading...