Қарши давлат университети талабаси ўзини осиб қўйгани айтилган хабарга изоҳ берилди

0

platforma.uz телеграм каналида «Талаба нега ўз жонига қасд қилди?» сарлавҳали хабар чиқарилган. Унда Қарши давлат университетининг физика-математика факультетида тўлов-контракт асосида иккинчи курсда таҳсил олаётган талаба ўзини осиб қўйганлиги ҳақида билдирилган.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, 2021 йил 27 февраль куни жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, хабарда талаба қишки сессия имтиҳонларидан ўтолмаганлиги ва унинг имтиҳондан ўтиши  учун  ўқитувчи катта миқдорда пора талаб қилганлиги кўрсатилган ва айнан шу ҳолат марҳумнинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган деган таҳмин илгари сурилган.

Шунга кўра, мазкур важни ўрганиш мақсадида Қарши тумани прокуратураси томонидан қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Натижалари ҳақида қўшимча хабар қилинади.

loading...