Роса бой одам экансан!..

0

Улар кўзини очган Ўткирга маънисиз қарашди.

— Сув, — деди Ўткир.

— Сувни онангни уйида ичасан, — деди кўр ичак бўлган бемор махкум, — қалай роса элакдан ўтказишдими?! Ҳамма қойил қолаяпди. Дўхтирлар ҳам. Ўлиб кетиш керак эди, дейишди.

— Ажали, етмаганидан кейин танк босиб ўтсаям ўлмайди, — деди ўпка касал Ўткирнинг ўрнига сўзлаб.

— Сув, — деди яна Ўткир.

Унинг томоғи қуриқлашган. Ҳаттоки ютай деса тупуги ҳам қолмаган эди. Нажот истаб ҳамхоналарига тикилганди у. Бечора эди у… У илгари оддий сув ичмасди. Тозаланган сув ичарди. Чойи ҳам шу сувда қайнатиларди. Овқати ҳам шу сувда тайёрланарди… Ҳозир эса лойқа, ифлос сувга ҳам рози эди у. Суюқлик бўлса бўлди. Тамоғини ҳўллаб қўйса бўлди. Шу билан армони ушалади.

Унинг бечора қараши кўр ичак маҳкумга тасир қилди. Турди, бориб бурчакда, девордан чиқиб турган, занглаган жумракдан ярми синиқ стаканга сув олди. Келтирди. Лекин Ўткирнинг ўзи сув ичолмайди. Қўллари синган. Гипс. Қимирлатолмайди. Қимирлатса кўкси оғрийди.

— Мен… — деди зўрға овоз чиқариб.

— Биламан, — деб кўр ичак маҳкум унинг оғзига идишни тутди.

Ҳозир Ўткир учун мана шу одамдан улуғ, мана шу одамдан мутабар, мана шу одамдан сахий инсон йўқ эди. Бу одамни шунчалик яхши кўриб кетдики, адоғи йўқ, агар имкони бўлганида махкам бағрига босарди…

— Раҳмат, — деди у томоғи ҳўлланганидан кейин.

— Билишимча роса бой одам экансан, — деди махкум жойига бориб ўтирганидан кейин, кўзларини бақрайтириб…

loading...