Тадбиркор фойдасига 1,3 млрд. миқдоридаги қарздорлик ундириб берилди

0

Мажбурий ижро бюросининг М.Улуғбек туман бўлими ижро иши юритувида Тошкент шаҳар Иқтисодий судининг 24.12.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “БОБУР ОИЛ СЕРВИС” корхонасидан ундирувчи “ПРИМА ОИЛ ТРАДЕ” корхонаси фойдасига жами 1 млрд. 310 млн. 759 минг 320 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига 29.12.2020 йил куни келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича бўлим давлат ижрочиси томонидан Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида, Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ, сўровномалар юборилган.

Олинган жавоб хатларига кўра, қарздор тадбиркорга мулкий хуқуқ асосида тегишли бўлган бино мавжудлиги аниқланган ва қарздорликни қоплаш мақсадида бўлим давлат ижрочиси томонидан хатланиб, реализация қилинган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор тадбиркордан ундирувчи тадбиркор фойдасига жами 1 млрд. 310 млн. 759 мингсўм миқдорида қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро иш юритуви тамомланган.

loading...