Ўткир ўлмай қолибди!..

0

Орадан ярим соатча ўтиб, дўхтирлар кириб келишди. Улар чалажон бўлиб ётган Ўткирни бирдан текширишга тушиб кетишмади. Бир муддат тепасида қараб туришди.

— Тирикка ўхшайди, — деди қорин қўйган дўхтир.

— Ҳимм, — деди новчаси.

— Нима қиламиз?

— «Сангород»га олиб бориш керак. Ўлгунича у ер бу ерини тикиб, ямаб қўймасак, балога қоламиз.

Бақалоқ дўхтир бирдан новчани туртиб қўйди. Чунки, новча эҳтиётсизлик қилиб қўйган эдида…

Ўткирни жони тошдан экан. Лекин ўлганида минг марта яхши эди. Бир марта азобланарди, шу билан қутиларди қоларди… Олдинига уни операция қилишди. Суякларини жой жойига қўйишди. Гипслашди. Яна қанча дори дармон қилишди. Шу билан нақд ўн беш кун деганда, кўзини очди… Худди бу дунёга биринчи маротаба келиб қолгандай эди у. Бу дунё унга нотаниш эди. Шу боисдлан ҳар бир нарсага зўр қизиқиш билан қараб чиқди. Ҳатто у дўхтирларни кўрганида ҳам ажабланди… У ётган дўхтирча камерада яна иккита бемор бор экан. Ҳар иккиси ҳам касаллигини орқасидан келиб қолган. Бири кўр ичак бўлган, иккинчиси ўпка касалини ортириб олганди. Гурс гурс йўталарди…

loading...