16 апрель кунидан эътиборан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курслари эълон қилинди

0

Марказий банк 2021 йил 16 апрель кунидан эътиборан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 10.47 сўмга ошиб, 10 507.46 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 35.64 сўмга кўтарилиб, 12 586.89 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 1.62 сўмга арзонлашди ва 1 рубль 136,01 сўмни ташкил этган.

loading...