Асабийлашганда тинчлантирадиган усуллар ҳақида

0

-Чуқур нафас олинг. Нафас олиш қанчалик фаоллиги паст ва юзаки бўлса, ҳаяжонланиш ва асабийлашиш даражаси шунчалик юқори бўлади. Аксинча, биз қанчалик чуқур нафас олсак, ўзимизни шунчалик эркин ва хотиржам ҳис қиламиз.

-Мовий ранг стрессдан тезроқ чиқиб кетишига ёрдам беради.

-Табиат овозини тингланг. Мия фаоллиги товушлар табиатига жуда боғлиқ. Эътиборимиз асосан ташқи томонга йўналтирилган: атрофимиздаги дунёга доимий назар ташлаймиз. Сунъий товуш эса диққат марказини ички томонга йўналтиради ва бу бизни ташвишланишга мажбур қилади.

-Ёқимли нарсани ҳидланг. Ароматерапия илмий жиҳатдан шубҳали кўринишга эга бўлса-да, баъзи бир эфир мойларининг стресс даражаларига таъсири қайта-қайта исботланган. Лаванда, розмарин ҳидлари қон босими ва юрак уришини пасайтиради.

Ўзингиздан узоқлашинг. Вазиятни ташқи томондан кўришга ҳаракат қилинг, гўё бу сиз билан содир бўлмаяпти. Тасаввур қилинг, муаммолар сизникимас, бошқа бировники.

loading...