AstraZeneca вакцинасидан бутунлай воз кечган дунёдаги илк давлат маълум бўлди

0

Дания AstraZeneca компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишдан бутунлай воз кечган биринчи мамлакат бўлди, деб ёзади Copenhagen Post.

Ушбу қарор мазкур вакцина билан эмланганларда тромблар ҳосил бўлиши ҳолатлари билан изоҳланмоқда.

Дания соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сорен Брострем мамлакатда касалланиш даражаси пастлиги ва муқобил вакциналар борлиги сабабли ушбу вакцинадан воз кечишга қарор қилинганлигини айтди.

Дания ҳукумати шунингдек, Johnson & Johnson вакцинаси билан эмлангандан сўнг тромблар пайдо бўлиши тўғрисидаги хабарлардан кейинги вазиятни ҳам кузатмоқда. Дания ушбу вакцинага 8,2 млн доза буюртма берган ва дастлабки партияси чоршанба куни етиб келди.

loading...