Ҳиндистонлик қиз шаҳзода Гаррини судга бермоқчи

0

Ҳиндистонлик қиз Британия шаҳзодаси Гаррини жазолашларини талаб қилиб судга мурожаат қилди. Унинг айтишича, шаҳзода қизга уйланишга ваъда бериб, сўзида турмаган эмиш. Қиз қасамини бузган шаҳзодага жазо беришларини талаб қилмоқда.

 

Адвокат Палвиндер Синг шаҳзода билан электрон почта орқали мактуб ёзишганини таъкидлади. Мактубларида гўёки шаҳзода қизга уйланишга ваъда берган. Аммо қиз ҳеч қачон Буюк Британияга бормагани, шаҳзода билан шахсан таниш эмаслигини айтди. Синг ўзи ва шаҳзоданинг тўйига халақит берадиган мураккабликлар келиб чиқмаслиги учун уни дарҳол қамоққа олиш кераклигини талаб қилган. Ариза Панжоб ва Харян штатлари Олий суди томонидан рад этилди. Қиз номаълум фирибгарнинг ўлжасига айланган бўлиши мумкин.

 

Маълумки, Facebook, Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқларда машҳур шахслар номидан очилган сохта профиллар ҳам кўп. Қиз айтаётган Гарри ҳам сохта профилдан ёзган бўлиши мумкин.

lenta.ru

loading...