Кўр ичак махкумнинг кўзи олайди!..

0

— Туллаклигингни билмайманми?! Сан аферист қанча одамни уйини куйдириб юборгансан. Бу ҳозир ўламан…

Шомурод гапини охиригача етказолмай, гурсиллаб йўталишга тушиб қолди. У қоқ суяк эди. Энди қамалганида, бақбақлари осилган, қорни олдига сиғмайдиган, семиз эди. Бироқ, узоқ муддат қамоқхонада «ўтириш», дард ортириб олиш уни мана шу куйга солди. У қамоқхонани ҳамма қонун қоидаларини сув қилиб ичиб юборган. Йўқ, жойдан бу ерда айбдор бўлиб қолишинг ҳеч гап эмас. Ва яна бу ерда ҳеч қачон биров бировга ишонмайди. Айниқса, Абдуқаюмга ўхшашлар илонни ёғини ялаган, булар бақрайиб туриб алдашади. Бунақалар бақрайиб туриб чув туширишади. Бунақаларнинг дардлари фақатгина фойда кўриш… Фойданинг шакли муҳим эса. Асосийси фойда бўлса бўлди…

Абдуқаюм унга ўқрайиб қараб турди, сўнг чирт этказиб, ерга тупирдида, югуриб бориб ўзининг кўрпасини тагидан песка олди. Ва Шомуродга кўрсатди.

— Мени ҳеч нимадан қайтмаслигимни яхши биласан, шундай экан айтганимни қиласан. Сўяман, сўяман! Саккиз йил ўтирдинг. Янаги йилда чиқишинг керак. Янаги йилни кутиб ўтирасанми? Бу йилни ўзида озод бўлишинга ўзим қарашиб юбораман. Мани турма уйим. Беш марта ўтирганман. Яна ўтираман. Яна ўтираман!..

— Ура-ман! — деди Шомурод бўғилиб.

— Малладес! Ақлисан. Биттада тушунасан! — деб Абдуқаюм пескани олган жойига қўйди.

Шомурод амаллаб караватига таяниб ўрнидан турди…

— Ярамас, фақат яқинимга келма, муштинг етадиган жойда турсанг бўлди, — деди унга кўр ичак махкум.

— Хавотир олма. Лекин шундай тушираман, нақд энангни уч қўрғонидан кўрасан! — деди Шомурод ва яқинлашиб келди. У мўлжаллаб, кучини тўплаб ўтирмади. Бирдан мушт туширди. Жони борича урди. Абдуқаюмни ўйноқи, олайган кўзлари баттар олайиб кетди. Унинг нафаси бир муддат ичга тушди… Шомурод эса шоша пиша жойига ётиб олди ва шундан кейингина Абдуқаюм ўкириб юборди ва ўзини полга ташлаб икки букилиб қолди.

— Итдан тарқаган! — деди шу ётганича кўзидан ёшини оққизиб…

loading...