Қаршилик фуқаро ўз айбини тан олиб, унга нисбатан чора кўришларини сўради

0

Қарши шаҳар “Мағзон” МФЙда яшовчи Р.Г. Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йил 17 октябрь куни соат 18:30 да ўзининг таниши Яккабоғ туманида яшовчи М.Х. билан Қарши шаҳар “Гулшан” МФЙда жойлашган уйга бирга боришганлигини, у ерда М.Х. билан бирга ўтириб овқатланиб, спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини, сўнгра, у маст бўлиб ўзини йўқотиб қўйганлигини, ушбу вақтда М.Х. номусига текканлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ Навбатчилик қисмидан рўйхатдан ўтказилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, текширув натижаси бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мазкур қарор Қарши шаҳар прокуртураси томондан назорат тартибида ўрганиб чиқилиб, 06.04.2021 йилда жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қўшимча текширув ҳаракатларини олиб бориш учун тўпланган ҳужжатлар Қарши шаҳар 4-сонли ИИБ ТБга юборилган.

Ҳозирда Р.Г.нинг мурожаати бўйича Қарши шаҳар 4-сонли ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...