Ўзини ўзи операция қилган одам

0

1961 йилнинг 29 апрелида Леониднинг соғлиғида салбий аломатлар кузтилди: кўнгил айниши, баланд иситма ва қорин оғриғи. 13 кишилик экспедиция таркибидаги ягона шифокор сифатида, Леонид ўзига ўткир аппендицит ташхисини қўйди. Яқин атрофда унга ёрдам бериш учун ҳеч қандай умид йўқлигини, ноқулай об-ҳаво шароитида уни зудлик билан шифохонага элтиб қўядиган самолёт топилишининг ҳам эҳтимоли камлигини ҳисобга олиб, у ўзини ўзи операция қилишга қарор қилади.

 

30 апрел куни кечаси у операцияни амалга оширади. Жарроҳга асбобларни бериб туришда метеоролог ёрдам берган. Чироқнинг ёруғлигини қоринга тушириш учун муҳандис-механик унинг қорнига ойна тутиб турган. Чап томонга қийшайган ҳолда ётиб, шифокор новокаин эритмаси билан ўзига анестезия қилади, шундан сўнг скалпел билан ўнг ёнбош қисмида 12 сантиметр жойини кесади. Бир ойнага қараб, бир қорнини ушлаб кўриб, яллиғланган аппендицитини олиб ташлашга эришган.

 

Манба: Aniq.uz

loading...