ХАР ДОИМ ЯХШИ КУРГАН НАРСАЛАРИНГИЗНИ ТАНЛАНГ

0

Кучадан орзу килган машинангиз кетаётганини куриб колсангиз, хаёт сизга бу машинани курсатаяпти. Йулдаги машинани курганингизда, сизни кандай хислар тулдиради.

-Агар хис-туйгунгиз факат хавас, мухаббат дан иборат булса, сиз машинани хаётингизга тортаётган буласиз. Агар машинада утирган одамга хасад хис килсангиз, хаётингизга бу лаззат сиз учун эмаслиги хакида СИГНАЛ берасиз.

-Хаёт сизга машинани танлашингиз учун курсатди. Мухаббат курсатиб сиз танлайсиз. Бошка одам, сизнинг орзунгиздаги машинани бошкараётгани мухим хам эмас.

-Хаёт сизнинг олдингизда ранг-баранглигини намоён килаяпти ва нимадир калбингизда мухаббат уйготаётган булса, уни узингизга тортаётган буласиз.

-Ёлгиз булсангиз-у бахтли жуфтликка кузингиз тушса, хаёт » Танлов учун намуна»ни курсатаётган булади. Аммо севишганларни курганингизда ёлгизликдан кайгуга ботсангиз, узингизнинг ёлгиз эканлигингизни уткиррок хис киласиз ва уни оламга таратиб: «Мен ёлгиз булиб кайгуришни истайман» деган буласиз.

-Сиз истаётган нарсангизга албатта, мехр беришингиз керак.

-Агар семиз булсангиз, кучада идеал комат кетаётган булса, сиз узингизни кандай хис киласиз? Хаёт сизга ажойиб коматни курсатди, сиз хам шу коматни танлашингиз мумкин. Агар жахлингиз чикса ва алам килса, сиз: «Мен бундай коматни истамайман, мен узимда бор огирликка эга булмокчиман», деган буласиз.

-Агар фарзандли булишни истасангизу, хозиргача харакатларингиз бесамар булса, болаларни курганингизда уларга мехр-мухаббат билан каранг. Агар биронинг болалари болангиз йуклигини эслатиб, гамга ботирса, шу билан болаларни хаётингиздан сикиб чикарасиз. Болаларни курганингизда хаёт уларни сизга гамга ботишингиз учун эмас, танловингиз учун юборяпти.

-Сиз бошка одамларни мухокама килаётганингизда, уларни ёмон хисоблаб, узингизга салбий нарсаларни тортасиз. Агарда сизда йук, уларда бор одамларга хасад килсангиз, сизнинг салбий хиссиётларингизнинг катта кучи хаётингиздаги истакларингизни сикиб чикаради.

PSIHOLOGRAM

loading...