Американинг Индианаполис шаҳридаги отишмада 8 киши ҳалок бўлди

0

Американинг Индианаполис шаҳридаги аэропорт яқинида жойлашган FedEx почта компаниясида кечки соат 23 да юз берган отишмада 8 киши ҳалок бўлди.

Шунингдек, 7 жабрланувчи касалхоналарга етказилган.

Қайд этилишича, жиноятчи ўз жонига қасд қилган, бунинг сабаблари эса ҳали номаълум, иш юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Индианаполисдаги FedEx почтасида  4500 дан ортиқ киши ишлайди. Бу компаниянинг глобал тармоғидаги иккинчи йирик тарқатиш марказидир.

Мълумот учун, бундан роппа-роса бир ой олдин, АҚШнинг Джорджия штатида учта массаж салонида содир бўлган оммавий отишмада жами 8 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

loading...