Безбет аёлнинг бемаъни қилиғи

0

Американинг Техас штати Киллин шаҳрида истиқомат қилувчи эркак уйида нотаниш аёл борлигини кўриб, ҳуши бошидан учай деди. Бу ҳақда «Daily Star» нашри ёзмоқда.

Уй эгаси ярим тунда қўшни хонадаги шовқин-сурондан уйғониб кетди. Эрталаб эса у ерда бегона аёл ухлаб ётганини кўрди. Эркак аёлни уйидан ҳайдаб чиқара олмаганидан сўнг полицияни чақиришга мажбур бўлди.

Воқеа жойига полиция ходимлари етиб келишганида 28 ёшли Ховита Вон бу ерда 2009 йили яшаганини айтиб, уйдан чиқиб кетишни хоҳламади. Шундан сўнг полициячилар аёлни ўзганинг уйига ноқонуний тарзда киришда айблашди ва уни ҳибсга олишди. Аммо Ховита ҳибсга олиш чоғида тартиб посбонларидан бирининг юзига тупуришга улгурди. Бу эса давлат хизматчисини ҳақорат қилиш, дея баҳоланди. Шу тариқа безбет аёл рухсатсиз бировнинг уйига кириб олгани камлик қилгандек ушбу хурмача қилиғи учун ҳам жавоб берадиган бўлди.

loading...