Чақилган тухум ичидан яна бир бутун тухум чиққани акс этган видео ТикТикъда машҳурликка эришди

0

Оддий товуқ ноодатий тухум қўйди. Бундай ғаройиб факт билан TikTok ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси ўз саҳифасида бўлишган. Аёл видеода табиат мўъжизаси – тухум ичида яна бир бутун тухум борлигини кўрсатган.

Видеода аёлнинг тухум чиққанидан кейин ичида оқи ва сариғидан ташқари яна бир бутун тухум борлигини кўриш мумкин. TikTok фойдаланувчилари бу видеога нисбатан турлича муносабат билдирган. Баъзилар видео муаллифини ёлғончиликда айблаган.

«Сиз Чернобилда яшамайсизми?», «Бундай бўлиши мумкин эмас. Сиз бу ҳақда аллақачон билгансиз. Ясама», «Пўчоғи ва ичидаги тухум бошқа-бошқа рангда. Одамларни аҳмоқ қилманг», деган изоҳлар ёзиб қолдирилган.

Шу билан бирга, фан нуқтаи назаридан бундай ҳодиса бўлиши мумкин. Контр-перисталтика деб аталадиган мазкур ҳодиса аномал ривожланишидан дарак беради. Бир сутка давомида видеога 65 мингта лайк босилган, 7 мингга яқин изоҳ ёзиб қолдирилган.

 

korrespondent.net