Еврокомиссия раҳбари коронавирусга қарши эмланди. Германия канцлери ҳам вакцина олиши кутилмоқда

0

Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасда маълум қилди, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».

«Бугун коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олганимдан жуда хурсандман. Европа Иттифоқида вакцинация ва унинг таъминоти жадаллашмоқда. Евроиттифоқга вакцина етказиб бериш тезлашгани сабабли вакцинация даражаси ошиб бораверади», — деб ёзган у.

Сиёсатчи қандай вакцина билан эмланганига аниқлик киртмади. Лекин ҳозир Бельгияда Pfizer ва AstraZeneca вакциналаридан фойдаланилмоқда, оддий аҳоли ўзи эмланадиган вакцинани танлаш ҳуқуқига эга эмас.

Шунингдек, Германия канцлери Ангела Меркелнинг ҳам 16 апрель куни коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасининг биринчи дозаси билан эманиши маълум бўлди. Ёши бўйича канцлер Германияда ушбу препарат билан эмланишга рухсат этилган гуруҳга мансуб ҳисобланади.

Бир неча кун олдин Меркелнинг матбуот котиби Штеффен Зайберт канцлернинг тез орада эмланиши ҳақида хабар берган эди. Кейинроқ 11 апрелга белгиланган вакцинация бекор қилингани маълум бўлди.

Мамлакатдаги вакцинация ҳақида гапирар экан, Ангела Меркель жараён муваффақиятли кечаётганини ва «туннел охиридаги ёруғлик»ни кўраётганини таъкидлади.

loading...